Юртимизда чорвачиликни ривожлантириш, бу борада тадбиркорликни йўлга қўйишга устувор аҳамият қаратилаётгани, зотли чорва молларини харид қилиш, уларни кўпайтиришга кенг йўл очилгани чортоқлик чорвадорларга қўл келмоқда.

Бу ўз навбатида аҳолини арзон ва сифатли гўшт ҳамда сут маҳсулотлари билан таъминлаш, айниқса, қишлоқ жойларида истиқомат қилаётган фуқароларнинг бандлигини ошириш ҳамда даромадларини кўпайтиришга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.
Айни йўналишдаги ишлар салмоғини Азамат Қодиров раҳбарлигидаги “Чортоқ барака” наслчилик фермер хўжалиги мисолида ҳам кўришимиз мумкин.
Бу ерда симментал, голштейн, шаролез, авликол, герефорд каби 200 бош наслли чорва моллари парваришланмоқда.





