Чортоқ тумани марказидаги ёзги амфитеатр кексаю ёш билан гавжум бўлди. "Ўзбекистон - ёшлар мамлакати" шиори остида ўтказилган концерт дастури чинакам сайлга айланди.

Севинч Мўминова, Баҳриддин Зуҳриддинов, Асрорбек Абдуҳакимов, Шоҳруҳ Эргашев, Авазбек Турсунов, Дониёр Каримжонов иштирокида ёрқин лаҳзаларга бой тарзда байрамона ўтган концерт дастури йиғилганларга хуш кайфият бағишлади, бир олам завқ улашди. Барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.





