Ҳадемай ғалла ҳосили пишиб етилади. Ризқ-рўзимиз бўлган донни қисқа муддатларда йиғиштириб олиш долзарб масала. Шундай экан, техникалар мавсумга соз ва тахт бўлиши зарур.

Чортоқ туманидаги фермер хўжаликларида етиштирилаётган ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш учун 10 та юқори унумли комбайн таъмирланиб, мавсумга шай ҳолатга келтирилди. Комбайн операторларига ун, ёғ, махсус кийимбош ва гигиена воситалари тарқатилди. Вилоят ва туман ҳокимлари, секторлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган семинарда техникаларнинг мавсумга тайёргарлиги кўздан кечирилиб, соҳа масъуллари ва мутасаддиларга муҳим вазифалар белгилаб берилди.