Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ўтказиб келинаётган навбатдаги ўқувда Чортоқ тумани ҳокимлиги, ташкилотлар ходимлари қатнашдилар.

Иштирокчилар дастлаб хорижда ва мамлакатимиздаги муҳим жараёнлар тафсилоти билан таништирилди.
Шундан сўнг Ёшлар ишлари агентлиги бошқарма бошлиғи Шерзод Олимов
“Ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари” ҳақида тўхталди.
“Мутолаа вақти” рукнида “Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари” баён қилинди.





