Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташаббуси билан 2023 йил 14 апрель куни Чортоқ туманидаги "Афсоналар" истироҳат боғида "Саломатлик сайли" ўтказилади. Сайл давомида Республика ихтисослаштирилган марказлари, вилоятнинг етакчи шифокор мутахассислари томонидан бепул тиббий кўрик ташкил этилади.

Мазкур сайл давомида аҳоли орасида касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича амалий ишлар билан бир қаторда болажонлар учун кўнгилочар аттракционлар фаолият кўрсатади.
— Фарзандларимиз ҳамда ўз соғлигимизга беъэтибор бўлмайлик.
Саломатлик сайли тадбирида фаол қатнашайлик!
Ўзингизни қизиқтирган саволларга 📲 +998993994266 рақамидан жавоб олишингиз мумкин.





