Чортоқ туманида ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бунда ҳудудларда ўтказилаётган "Раҳбар ва ёшлар" учрашувлари муҳим аҳамият касб этмоқда.

2023 йил 7 апрель куни 1-сектор ҳудудида жойлашган "Гулшан" маҳалласидаги 11-мактабда ташкил этилган очиқ мулоқотда туман ҳокимининг ўринбосари Дилфуза Ҳакимова томонидан ҳудудда истиқомат қилаётган ёшларнинг турли масалалардаги мурожаатлари тингланди.

Жумладан, фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олиш, оилавий шифокорлик пунктини таъмирлаш, уй-жой, субсидия асосида тикув машинаси олиш ва бошқа масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларлар билан биргаликда вазифалар белгилаб олинди.