Ижтимоий тармоқларда Чортоқ тумани Ҳ.Олимжон Агрофирмаси ҳудудидаги “Баланд адир” массивида “GOLDEN NUTS NAMANGAN” томорқа агрохизмати МЧЖ иштирокида қурилган иссиқхоналар бўйича эълон қилинган материал юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

Чортоқ туманида аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида “Обод диёр” МФЙ ҳудудидаги “Баланд адир” массивида 2020 йилда 1000 та кичик ҳажмдаги иссиқхоналар барпо этиб фойдаланишга топширилган.

Мазкур иссиқхоналарни бунёд этиш учун жами 13,4 млрд сўм маблағ сарфланган. Сув захираси яратилиб, томчилатиб суғориш йўлга қўйилган. Амалга оширилган ишлар натижасида мазкур ташкил этилган иссиқхоналарда саримсоқпиёз, кўкат, турли сабзавот ва гул кўчатлари eтиштирилмоқда. Лекин айрим иссиқхона эгалари бу имкониятдан фойдаланмай келишмоқда. Натижада қаровсиз қолган иссиқхоналар шамол ва бошқа табиий омиллар сабаб шундай кўринишга келган.

Бу камчиликларни бартараф этиш бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилиб, иссиқхоналардан самарали фойдаланиш масаласи кўриб чиқилди.

Иссиқхоналардан кооперацияга бирлашган ҳолда фойдаланиш таклифи берилди.