2023 йил 1 апрель куни Халқ депутатлари Чортоқ тумани Кенгашининг навбатдаги қирқ тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Кенгаш раиси, туман ҳокими Анваржон Отаходжаев олиб борган сессия ишида секторлар раҳбарлари, туман Кенгаши депутатлари, ҳокимнинг соҳалар бўйича ўринбосарлар, тегишли ташкилот ва идоралар бошлиқлари, референдум ўтказувчи участка комиссиялари таркибига кўрсатилган номзодлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги 408-сонли қарори ижроси, “Яшил боғлар” ҳамда “Яшил жамоат парклари” ташкил этиш, адлия органлари томонидан 2023 йил 1-чорагида норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, шунингдек, ҳуқуқий тарғибот ва маърифат борасида амалга оширилган ишларнинг ҳолати, Жаҳон банки иштирокидаги “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш “Фаза-2” лойиҳаси доирасида иқтисод қилинган маблағларни мақсадли йўналтириш бўйича қўшимча таклиф киритиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чортоқ туманидаги Халқ қабулхонасининг маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолиятини натижадорлиги бўйича ўрганишлари, туман ҳокимининг айрим қарорлари ва халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиялар оралиғида қабул қилган қарорларини тасдиқлаш ҳақидаги масалалар ўрин олди.
Чортоқ туманида тузилган 63 та референдум участкаси тузилган бўлиб, сессия давомида ушбу референдум ўтказувчи участка комиссиялари таркибига кўрсатилган номзодларни Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 6-Наманган округ комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтган сессия якунида Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.





