Жорий йилда деҳқонларимиз зиммасида ғалла ва пахтадан катта ҳосил олиш масъулияти турибди. Бунинг учун ҳар бир агротехник тадбир ўз вақтида ўтказилиши шарт. Айни кунларда чигитни тезроқ экиб бўлиш, ғалла парваришига эътиборни кучайтириш зарур.

Чортоқ туманидаги “Ҳайдарали Комилжон Захрохон” фермер хўжалигида чигит экиладиган майдон 20 гектарни, ғалла майдонлари 15 гектарни ташкил этади. Фермер хўжалигида чигит экишни якунига етказиш мақсадида жадал иш ташкил этилмоқда. Чигит экилган майдонларга сув очиш, ғаллани озиқлантириш, ўғит билан суғориш ва бегона ўтларга қарши курашиш ишлари ҳам бир маромда олиб борилмоқда.





