Чортоқ туманидаги 2023 йил чигит экиш мавсумида иштирок этаётган механизатор ва сеялкачилар учун ифторлик дастурхони ёзилди.

Унда секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосари, соҳага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари қатнашдилар.

Таклиф этилган 66 нафар механизатор ва сеялкачиларга аванс пуллари ҳамда бир қопдан ун, 5 литрдан ёғ маҳсулотлари тарқатилди.