Мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланган Рамазон ойида инсон қадрини улуғлаш, саховат, меҳр-оқибатни кучайтириш, муҳтожларга мурувват кўрсатишнинг савоби янада улуғ бўлади.

Чортоқ туманида секторлар кесимида ҳар бир маҳаллада ифторлик тадбирлари ўтказилмоқда.

Бугун туман ҳокимлиги, "Маҳалла" ХЖФ, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида ўтказилган ифторлик тадбирида "Боғ" ва "Гулшан" маҳаллалари вакиллари йилимиз ҳар йилгидек баракали, қувончли кунларга бой бўлишини Яратгандан тиладилар.

Тадбирда туман ҳокими Анваржон Отаходжаев, 3-сектор раҳбари Равшанбек Усубжанов иштирок этишди.