Чортоқ тумани марказидаги ёзги томошагоҳда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Унда вилоят, туман Кенгашлари депутатлари, тиббиёт бирлашмаси, маданият бўлими, маънавият ва маърифат маркази ходимлари, ёшлар етакчилари қатнашдилар. Тадбирда сўз олганлар янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, янги нормалар, қонунлар ва қонуности ҳужжатларнинг жамиятимиз, шу жумладан, ҳар бир инсонга қай даражада муҳимлиги ҳақида атрофлича тушунтириб, жойларда келгусида ўтказилажак референдум ҳақида ҳуқуқий маълумотлар беришди. Референдумда барчани фаол иштирок этишга чақирдилар.
Тарғибот тадбири куй-қўшиқ ва рақслар билан байрамона тарзда ўтди.





