"Маҳалла тизими ходимлари куни" муносабати билан Чортоқ тумани ҳокимлиги томонидан байрам тадбири ташкил этилди.

Туман ҳокими Анваржон Отаходжаев тадбир иштирокчиларини қўшалоқ байрам билан самимий табриклаб, олиб бораётган ишларида янги зафарлар ва омадлар тилади.
Соҳа ходимларига туман ҳокимлигининг байрам совғалари топширилди.
Туман маданият бўлими ходимлари ижросидаги куй-қўшиқлар рақсларга, табриклар табрикларга уланди. Дил сўзлари янгради. Байрам тадбири барчага қувонч онларини ҳадя этди.





