Чортоқ туманида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, айниқса, “Аёллар дафтари”га олинганларнинг доимий даромад манбаини яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
🔰Биргина Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 252-сонли қарори ижроси доирасида субсидия асосида берилаётган тикув машиналари бу борада катта имконият бермоқда.

“Аёллар дафтари”да турувчи хотин-қизларнинг 11 нафарига ҳоким ёрдамчиларининг тавсиясига кўра субсидия асосида тикув машинаси ва иш қуроллари топширилди.
🔰Шу муносабат билан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги масъул ходими Жасурбек Мўминов, вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Аҳмаджон Алоходжаев, туман ҳокими Анваржон Отаходжаев иштирокида ўтказилган тадбирда тикув машиналарини қабул қилиб олган аёллар бундай эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.





