Чортоқ тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида Касаба уюшмаси кубоги спорт мусобақасининг туман босқичи якунланди.

Тақдирлаш маросимида туман ҳокими, секторлар раҳбарлари иштирок этишди.
Спорт мактабида бўлиб ўтган мусобақада мини-футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат, шашка турлари 4 та сектордан ғолиб бўлган жамоалар ва спортчи ўқитувчилар беллашишди. 1-ўринни эгаллаган жамоа ва иштирокчилар вилоят босқичи йўлланмасини қўлга киритишди. Ғолибларга Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Чортоқ туман бўлинмаси кенгашининг диплом ҳамда совғалари топширилди.





