Кейинги йилларда Президентимиз томонидан яратиб берилган имкониятлар натижасида "Гулдиров"да кўплаб ўзгаришлар бўлди. Маҳаллага олиб борувчи йўл асфальтланди. Икки км масофада электр тармоқлари янгиланди. Кўча ёритиш чироқлари ўрнатилди. 13-мактабда 120 ўринли янги ўқув биноси, спорт мажмуаси қурилди. 

Янги тиббиёт пункти ишга туширилди. Маҳалла фуқаролар йиғини биноси қурилиши ҳам якунланиш арафасида. Аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқот давомида туман ҳокими Анваржон Отаходжаев иштирокида электр таянч устунларини янгилаш, ичимлик суви таъминоти, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, маҳалла инфратузилмаси билан мурожаатлар кўриб чиқилди.

Айниқса,  ёшларнинг турли масалалардаги мурожаатлари уларнинг мустақил ҳаётга дадил интилишларидан дарак беради. Аҳоли мурожаатларининг қаноатлантирилиши, улар томонидан кўтарилган ҳар бир масаланинг ҳал этилиши юзасидан масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.