Чортоқ тумани "Мучум Кесканёр тех сервис" ММТП ҳудудидаги “Шуҳрат Бахром Козим” фермер хўжалигида ғалла ҳосилини парваришлашда суспензия, гербицид ва фунгицидлар билан ишлов бериш ҳамда чигит экиш учун ер текислаш, пушта олиш ишларининг бориши бўйича кўргазмали семинар йиғилиши ўтказилди.

Семинарда туман ҳокими, Ўзагроинспекция, ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари, ҳудудларга бириктирилган фахрий оқсоқоллар, ММТП раислари, фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этдилар.
Семинар иштирокчиларига зарур тавсиялар бериш баробарида соҳада кечиктириб бўлмайдиган муҳим вазифалар белгилаб олинди.





