Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни ўтказиб келинаётган “Сиёсий маърифат соати”нинг 

бугунги иштирокчилари Чортоқ тумани ҳокимлиги раҳбарияти ва ходимлари, ташкилотларда фаолият юритаётган давлат хизматчиларидан иборат бўлди. Иштирокчилар дастлаб хорижда ва юртимиздаги муҳим жараёнлар тафсилоти билан таништирилди.

Шундан сўнг Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали масъул ходими, иқтисодиёт фанлари номзоди М.Абдукаримова "Салоҳиятли кадрлар захирасини шакллантириш тартиби" ҳақида тақдимот қилиб берди.

Ўқув "Мутолаа вақти" рукни билан якунланди.