Туман ҳокими Анваржон Отаходжаев ташаббуси билан секторлар раҳбарлари, мутасаддилар иштирокида бир гуруҳ кекса онахонлар хонадонларига йўқлов уюштирилди. Туман раҳбари бошчилигида 8 март – Халқаро-хотин қизлар куни билан самимий табрикланиб, байрам совғалари топширилди.

“Қариси бор уйнинг париси бор”, “Қари билганни пари билмас” каби пурмаъно сўзлар бежиз айтилмаган. Самимий суҳбат давомида уларнинг узоқ йиллик ҳалол меҳнатлари, ҳаётий билим ва тажрибалари эътироф этилди.
— Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад "Аёлга эҳтиром кўрсатиш - халқимизга хос олижаноб қадрият!" шиори остида ўтказилаётган "Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги" доирасида фронт орти меҳнат фахрийлари қалбига байрамона қувонч улашишдан иборат,- деди туман "Кексаларни эъзозлаш" жамоат фонди раиси Умурзоқ Сатторов.
Байрам йўқловидан кўнгли кўтарилган кекса онахонлар эзгу тилаклар билан дуога қўл очдилар.





