«Доимий эътиборимиздасиз - бирингиз опамиз, бирингиз синглимизсиз! Байрамингиз муборак бўлсин», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков. Халқаро хотин-қизлар куни арафасида "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"даги икки юздан зиёд хотин-қизлар учун байрам тадбири ташкил этилди.

- Ниятимиз олий - вилоятда уйсиз-жойсиз аёллар қолмайди. Эҳтиёжмандларни моддий таъминотини яхшилаймиз, ишли қиламиз. Фарзандлари тарбиясига кенг жамоатчилик ва хомийлар билан биргаликда ёрдам берамиз. Бу борада Наманган тажрибаси бўлади, - вилоят раҳбари тадбир иштирокчиларини табриклар экан, Наманганда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун алоҳида тизим яратилганини таъкидлади.





