Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни ўтказиб келинаётган “Сиёсий маърифат соати”нинг бугунги иштирокчилари Чортоқ тумани ҳокимлиги раҳбарияти ва ходимлари, ташкилотларда фаолият юритаётган давлат хизматчиларидан иборат бўлди.

Иштирокчилар дастлаб хорижда ва юртимиздаги муҳим жараёнлар тафсилоти билан таништирилди.
Шундан сўнг "Халқчил Давлат дастури — ривожланишнинг янги босқичи", "Ташкилотларда инсон ресурсларини самарали бошқариш(HRM) жараёнини ташкил этиш" мавзусида маълумот берилди.





