Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси томонидан жорий йилнинг Март ойи пенсия ва нафақа тўловлари учун талаб қилинган маблағлар молиялаштирилмоқда.

Шунингдек, банк пластик картаси орқали Пенсия ва нафақалар олувчиларнинг пластик карталарига маблағлар бугун 2 март куни тўлиқ юкланди ҳамда нақд пул шаклда олаётганларга Халқ банки АТ нинг сайёр кассалари орқали тўловлар жорий йилнинг 3 март кунидан бошлаб тарқатилиши таъминланади.
(Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам бундан мустасно)
Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси матбуот хизмати
☎️ 69-228-57-84 ☎️ 1140





