Чинакам интеллектлар синови тарзида ўтган баҳсларда Чортоқ туманидаги 22-мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Замира Абдуллаева 243,7 балл билан ғолиб чиқиб, Президент совғаси - “Спарк” автомобили соҳибаси бўлди. Ғолиб ўқитувчи ўзи фаолият олиб бораётган мактабда тантанали кутиб олинди.

Тадбирда туман ҳокими, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят ҳамда туман бўлими вакиллари, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари, мактаб жамоаси – устоз-муаллимлар, ўқувчи ёшлар, ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этдилар.
Тантанада сўз олганлар Президентимиз томонидан мамлакатимизда китобхонликка қаратилаётган эътиборга алоҳида тўхталиб, шунинг ифодаси сифатида республика миқёсида юксак эътироф қозонган истеъдодли муаллимага ёшлар камоли ва илм-маърифат йўлидаги самарали фаолиятда омад ва муваффақият тиладилар.





