2023 йил 22 февраль куни телеграм ижтимоий тармоғининг “ASL_JAMIYAT” каналида Чортоқ тумани, Боғ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Отавалиева Ойдина мурожаат йўллаган. Унда фуқаро 3 йилдан бери алимент қарздорлигини ундириб бериламаётганини баён этган. Мазкур ҳолат

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўрганилди ва қуйидагиларни маълум қилади.
Мажбурий ижро бюроси Чортоқ туман бўлими иш юритувида, фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг 11.04.2019 йилдаги ижро ҳужжатига кўра қарздор У.Рахимовдан ундирувчи О.Отавалиева фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд. Қарздор У.Рахимов томонидан суд ҳужжатида кўрсатилган алимент миқдорини белгиланган тартибда тўлиқ ва ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.
Шунингдек, қарздор У.Рахимовга тегишли ВАЗ 21063 русумли,
050 U 038 HA давлат рақам белгили автотранспорт воситаси хатланиб, 21.553.000 сўмга баҳоланган ва шу бошланғич баҳода 2022 йил00000 5 мартда электрон онлай аукцион орқали ким ошди савдосига чиқарилган. Биржа томонидан тақдим қилинган хабарномага кўра, ушбу мол-мулк такрорий аукцион шаклидаги кимошди савдоларида реализация қилинмаган.
Шу боис, давлат ижрочисининг таклиф хати билан ундирувчига ушбу мол-мулкни баҳоланган суммасидан 10 фоиз арзонлаштирилган ҳолда, яъни 20.475.350 сўмга ўзида қолдириш юзасидан таклиф қилинган ва ундирувчи мазкур реализация қилинмаган мол-мулкни ўзида қолдириш юзасидан қарор қилган. Олиб борилган ижро харакатлари давомида, давлат ижрочисининг 24.12.2022 йилдаги автотранспорт воситасини ундирувчига топшириш тўғрисидаги далолатномасига асосан автомашинани ундирувчи О.Отавалиевага топширилиши таъминланган.
Ижро харакатлари давомида 17.02.2023 йилда қарздор У.Рахимовни мажбурий тартибда олиб келиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ушбу куни ижросини таъминлаш учун туман ички ишлар бўлимига юборилган.
Қарздорни мажбурий тартибда келтириш тўғрисидаги қарори ижроси таъминланиши билан қарздор У.Рахимовни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун судга юборилиши бегиланган.
Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилоят бошқармаси





