Чортоқ тумани 1-сектор ҳудудидаги "Қорабоғ" маҳалласида "Обод маҳалла" дастури доирасида кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Ижтимоий соҳа объектлари, муҳандислик-коммуникация, инфратузилма билан боғлиқ ишлар бажарилди.

Туман ҳокими Анваржон Отаходжаев бугун эрта тонгадан ушбу маҳаллада бўлиб, нуронийлар, аҳоли вакиллари билан маҳалладаги ўзгаришлар, келгуси вазифалар, ечимини кутаётган муаммоли масалаларни биргаликда ҳал этиш юзасидан мулоқот қилди.
Жумладан, "Меҳмондўст" ва "Ғунча" кўчаларида бажарилган асфальтлаш ишлари, ичимлик суви тармоғи тортишдаги камчиликларни бартараф этиб, мукаммал тарзда фойдаланишга топшириш, "Шолизор" кўчасида тупроқдаги намлик меъёрига келгач шағаллаш ишларини бажариш, йўл кира нархларини асоссиз оширмаслик ва бошқа муҳим масалалар ҳақида тўхталиб, масъулларга аниқ топшириқлар берди.





