Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги 408-сонли қарори ижроси доирасида “Байналмилал” маҳалласи “Чарос”, “Бунёдкор”, “Садаф”, “А.Жомий”, “Фаввора”, “Ишонч” кўчаларига 5.3 км масофада янги тармоқ тортилди. Бунинг натижасида 495 та хонадонда яшовчи 3000 дан ортиқ аҳоли ичимлик суви билан таъминланди.

Вилоят ҳокими ушбу маҳаллада бўлиб, аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди. Хонадонларда томорқадан самарали фойдаланиш, оилалар даромадини ошириш борасидаги ишлар кўздан кечирилди.





