“Чортоқ туманида аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш борасидаги ишлар” юзасидан брифинг
Роҳимжон Ҳайитов, “Чортоқ тумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи

“Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали “Чортоқ тумангаз” газ таъминоти бўлими 37635 та истеъмолчига хизмат кўрсатади. Шундан табиий газ истеъмолчилари 12232 тани ташкил этади.
Тенгдош, Ифтихор, Навбаҳор, Юксалиш, Дамариқ, Дўстлик, Зафар Диёр маҳаллаларидаги 70 та газ тақсимлаш қурилмалари демонтаж қилиниб, якка тартибда ҳар бир хонадонга газ босимини созловчи қурилма ўрнатилди. Ушбу ҳудудларда газ тармоқларини қайта монтаж ишлари бажарилиб, 3-босқичли тизимдан 2-босқичли тизимга ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.
Аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ етказиб беришда онлайн тизим жорий этилган. Январь-февраль ойларида 680 тонна суюлтирилган газ фонди ажратилиб, ҳақиқатда 702 тонна 103 % га суюлтирилган газ етказиб берилди.
Тумангаз бўлими авария хизматига келиб тушган авария чақириқлари бартараф этиб келинмоқда. Фойдаланишда бўлган газ тақсимлаш қурилмалари қайта назоратдан ўтказилди. Улгуржи истеъмолчилар ва аҳоли хонадонларида табиий ва суюлтирилган газдан оқилона фойдаланиш, ис газидан захарланишнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмокда.





