Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чортоқ туманидаги халқ қабулхонасида фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Қабул давомида жисмоний ва юридик шахсларга масалалар ечими юзасидан ҳуқуқий тушунтириш бериш асносида амалий ёрдам кўрсатилди.

Уй-жой, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, даволаниш ва бошқа масалаларга ечим излаб келган фуқароларга туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида қонуний ечим изланди. Ҳар бир масаланинг қаноатлантирилиши назоратга олинди.





