Ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган Чортоқ тумани "Қорабоғ" маҳалласи ички кўчасини асфальтланиши билан боғлиқ мурожаат тегишли ташкилот мутахассислари иштирокида ўрганилди.

"Обод маҳалла" дастури доирасида маҳалланинг "Меҳмондўст" ва "Ғунча" кўчаларида "Бест строй-2020" МЧЖ томонидан 2 км масофада асфальтлаш ишлари олиб борилган.
Ўрганиш давомида асфальт қопламасининг 250 кв.м қисми сифатсиз, деб топилди. Ишчи гуруҳ томонидан ҳолатни бартараф этилиши назоратга олинди.





