Навбатдаги сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар бошлиқлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибидан дастлабки масала – секторлар раҳбарларининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги 4102-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" асосидаги фаолияти ўрин олди.

Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди раиси Шухратжон Тўхтабоев 2022 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасида олиб борган ишлари юзасидан ахборот берди.
“Туманда қонунийликни таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш борасида 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар”, “2022 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4075-сонли қарори ижросининг таъминланиши”, “Чортоқ туманини 2023 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги масалалар кўриб чиқилди.
Туман ҳокимининг ўринбосари Абдуазиз Рустамовнинг ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси Республикаси Президентининг 2022-йил 25 октябрдаги 408-сонли қарори ижроси юзасидан секторлар раҳбарлари ҳамда масалага алоқадор ташкилот ва корхоналар раҳбарларининг ҳисоботи тўғрисида бўлди.
Чортоқ туманида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар, “Аёллар дафтари” ни юритиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи ҳамда “Аёллар дафтари” га киритилган аёллар рўйхатини тасдиқлаш”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чортоқ туманидаги Халқ қабулхонасининг 2022 йил 4-чорагида “Секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати”, “Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг 2021 йил 3 декабрдаги 31-сонли қарорининг 19-банди ижросини ўрганиш ҳолати масалалари кўрилиб, муҳокама этилди.
Молия бўлими мудири Дилмурод Вахабов “Чортоқ тумани маҳаллий бюджетининг 2022 йил 4-чорак ижроси 2018 йил 5 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган видеоселекторда Республиканинг барча туман ва шаҳарларида бюджет даромадлари базасини ошириш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 декабрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5283-сонли Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил бошига эркин қолдиқ маблағларини йўналтириш тўғрисида”, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Бахром Рузибоев “туманни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бадлигини таъминлаш борасида 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2023 йилдаги чора-тадбирлари юзасидан ҳисоботлари эшитилди.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 6166-сонли Фармони, 2021 йил 31 майдаги “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишни таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 5132-сонли қарорини Чортоқ туманида ижро этилиши”, “Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг чегараларини белгилаш”, “Туман бўлимининг 2023 йил 11 январдаги 10-7/01-сонли тақдимномаси”, “2023 йил учун юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлари учун базавий солиқ ставкаларини белгилаш”, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Чортоқ туман бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни сарфланиши”, “Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгаши доимий комиссияларининг 2023 йил 1-ярим йиллик учун мўлжалланган иш режаси”, “Туман ҳокимининг айрим қарорлари ва халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиялар оралиғида қабул қилган қарорларини тасдиқлаш ҳақида”ги масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.





