Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири ўринбосари Бахтиёр Камалов 22 февраль куни Чортоқ туманида сайёр қабул ўтказди. Очиқ мулоқотда туман ҳокими Aнваржон Отаходжаев, Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Фозилжон Алматов, ирригация бўлими масъуллари, тадбиркорлар, фермерлар ва аҳоли вакиллари иштирок этди.

Дастлаб вилоят ва туманда сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Сув хўжалиги вазири томонидан ҳар бир мурожаат диққат билан тингланиб, масалаларни қисқа фурсатларда ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди. Шунингдек, халқаро молиявий ташкилотлар иштирокидаги лойиҳалар, имтиёзлар ҳақида тушунтириш берилиб, сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш тавсия этилди. Содир бўлиши мумкин бўлган сел-тошқин ҳодисаларининг олдини олиш, насос станцияларни муқобил электр энергияси билан таъминлаш борасида ҳамкорликда бажариладиган ишлар келишиб олинди.





