Юртимизда ёш авлод таълим-тарбиясига бўлган эътибор туфайли олис ҳудудларда таълим муассасалари тубдан янгиланиб, зарур шароитлар яратилмоқда.
Буни Чортоқ тумани "Арбағиш" маҳалласидаги "Умид юлдузлари" номли 29-сонли мактабгача таълим ташкилоти мисолида кўришимиз мумкин.

Бу ерда аввалги мослаштирилган бино ўрнида 2022-2024 йилларга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури асосида 4,5 млрд сўм ҳисобига қуриб битказилган 120 ўринли замонавий мактабгача таълим ташкилоти маҳалла аҳли учун муносиб туҳфа бўлди.
Очилиш маросимида туман ҳокимлигининг мутасадди раҳбарлари, тегишли ташкилотлар бошлиқлари, нуронийлар, ёшлар, маҳалла фаоллари, ота-оналар қатнашдилар.
Туман ҳокими Анваржон Отаходжаев маҳалла аҳлини ушбу янги маскан билан муборакбод этди.
Рамзий лента кесилиб, иштирокчилар болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.





