Наманган вилояти прокурори ўринбосари Дилмурод Умаралиев Чортоқ туманида бўлиб, ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиниши, аҳоли бандлигини таъминланиши, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишини жорий этилиши ҳамда банкларнинг муддати ўтган қарз билан ишлаш механизмлари, ижтимоий соҳа объектлари ўрганилди.

Жумладан, 2-сектордаги маҳаллаларнинг бешлик ходимлари ва бошқа тегишли ташкилот ходимлари иштирокида маҳалла бешлиги фаолиятлари давомида эътибор берилиши керак бўлган жиҳатлар, шунингдек, ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш, бу борада йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш, аҳолини кайфиятига таъсир этувчи омиллар ва маҳалла инфратузилмасини яхшилаш ва бошқа масалаларда йиғилиш ўтказилди.
25-сонли мактабгача таълим ташкилотининг иссиқлик таъминоти ва тарбияланувчиларга яратилган шароитлар, 2-мактабда иссиқлик тизими ва ўқувчиларга яратилган шароитлар ўрганилиб, тегишли топшириқлар берилди.





