Совуқ кунларда энергия ресурсларига, жумладан, кўмир маҳсулотига бўлган талаб ортиши табиий. Чортоқ туманида кўмир таъминоти бўйича тизимли иш ташкил этилмоқда.

Жумладан, ҳар бир маҳаллага жадвал асосида кўмирларни ўз вақтида етказиб бериш ишлари секторлар раҳбарлари ва маҳалла масъуллари томонидан назорат қилиб борилмоқда.
Бугуннинг ўзида Чортоқ кўмир омборидан 110 тонна арзонлаштирилган маҳаллий кўмир аҳоли хонадонларига етказиб берилди. Ҳозирда кўмир захираси мавжуд. Бугун куннинг иккинчи ярмида 3 та вагонда 209 тонна кўмир келтирилиши кутилмоқда.





