2022-2023 йилларга мўлжалланган маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастури доирасида Чортоқ туманидаги 9 та маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида янги тармоқ тортиш ҳамда мавжудларини реконструкция қилиш ишлари бажарилмоқда. Жумладан, Байналминал маҳалласида янги тармоқ тортилмоқда.

Бу ишларни бажараётган “Бинокор Бунёд сервис” МЧЖ иш юритувчиси Исломхўжа Дедашевнинг айтишича, лойиҳа қиймати 1 млрд 37 млн сўм бўлган 5,3 км масофадаги янги тармоқни тортиш ишлари 2022 йил 18 декабрь куни бошланган. Ҳозиргача 3 км масофада тармоқ тортилган. "Наманган сув таъминот" МЧЖ Чортоқ тумани бўлими томонидан вақтинчалик тоза ичимлик суви махсус машинада ташиб етказиб берилмоқда. Ичимлик суви тармоғи тортиш жараёнлари якунига етказилгандан сўнг шағаллаш ва асфальтлаш ишлари ҳам бажарилади. Бу янги тармоқ ҳудуддаги 490 та хонадонни тоза ичимлик суви билан таъминлаш имконини беради.