Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Самара, Екатеринбург шаҳарлари ҳамда Красноярск, Амурск вилоятида ишлаётган меҳнат мигрантлари билан онлайн мулоқот ўтказди.

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига 87 минг  236 нафарни, уларнинг 84 минг 603 нафари хорижий давлатларга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганларни ташкил этмоқда.

Уларнинг асосий қисми Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Корея ва бошқа давлатларда ишлаб келмоқда.

2022 йил давомида Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан 3 маротаба хориждаги меҳнат мигрантлари холидан хабар олиш учун ташрифлар амалга оширилди. Вилоят раҳбари шахсан улар ҳузурига бориб, мулоқот ўтказди.

2022 йилда вилоятда 610,6 минг та иш ўринлари яратилди. 2023 йилда вилоятда жами 505 минг 193 нафар аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилди. 60,4 минг нафар аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун ажратиладиган 9,1 минг гектар ер майдонлари, 12,7 минг нафар фуқароларга 37 млрд.сўм тадбиркорликка жалб қилиш маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратилиши, 515,4 млрд. сўмлик 91 та Давлат инвестиция дастурлари асосида қурилиш ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади, Ҳудудий инвестиция дастури доирасида 22,7 мингта иш ўринлари белгиланган.

Вилоят раҳбари юқорида таъкидланган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида яратилаётган имкониятларга алоҳида тўхталиб, улардан унумли фойдаланишга чақирди.

Шундан сўнг хориждаги ватандошларнинг мурожаатлари тингланди ва уларнинг мурожаатларини ҳал қилиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқ берилди.

Вилоят ҳокими хорижда ишлаётган ватандошларимизнинг мурожаатлари билан тизимли ишлаш учун онлайн платформа яратиш таклифини берди.

Наманган вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси мажлислар залида ўтган мулоқотда меҳнат мигрантларининг оила аъзолари ҳам иштирок этишди. Эҳтиёжманд мигрант оилаларига тикув машинаси, газ плитаси ва бир марталик ёрдам пуллари топширилди.