Чортоқ туманида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, айниқса, “Аёллар дафтари”га олинганларнинг доимий даромад манбаини яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Биргина Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 252-сонли қарори ижроси доирасида субсидия асосида берилаётган тикув машиналари бу борада катта имконият бермоқда.

2023 йил 5 январь куни “Аёллар дафтари”да турувчи хотин-қизларнинг 30 нафарига ҳоким ёрдамчиларининг тавсиясига кўра субсидия асосида тикув машинаси топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда тикув машиналарини қабул қилиб олган аёллар бундай эътибор ва ғамхўрлик учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.