Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари Уйчи туманидаги 1-мактаб ўқувчилари учун Чортоқ туманидаги “Короскон ором савдо инвест” масъулияти чекланган жамиятига қарашли музейга саёҳат уюштириб беришди.

Саёҳат давомида ўқувчилар ноёб экспонатлар, асори-атиқалар, жумладан, юртимиз тарихига оид уй-рўзғор буюмлари, машиналар, тарихий китоблар ва иккинчи жаҳон уруши даврига оид ҳарбий техникалар билан танишиш имконига эга бўлдилар.





