Совуқ кунларда энергия ресурсларига, жумладан, кўмир маҳсулотига бўлган талаб ортиши табиий. Чортоқ туманида кўмир таъминоти бўйича тизимли иш ташкил этилмоқда. Кўмир омборидан ҳар бир маҳаллага жадвал асосида ўз вақтида етказиб бериш ишлари секторлар раҳбарлари ва маҳалла масъуллари томонидан назорат қилиб борилмоқда. Маҳаллий кўмирнинг 1 тоннаси 303 000 сўмдан сотувга чиқарилмоқда.

 "Ўзбекнефтгаз"га қарашли барча АЁҚШларда АИ-80 маркали бензиннинг арзонлаштирилган нархда 5700 сўмдан сотилаётганини ҳисобга олиб, бир тонна кўмирни нархини сув омборигача бўлган масофада 50 минг сўм, ундан юқори ҳудудларга 100 минг сўмдан автотарнспортда ташиб берилаётгани истеъмолчиларга катта енгиллик бўлмоқда.