Наманган вилоятидаги 81 нафар мактаб директорларига "Замонавий мактаб" сертификатлари топширилди. Лойиҳадан 81 та мактаб, жумладан, Чортоқ туманидаги 5-ДИМИ, 40- 43-, 6-, 11-, 13-, 31-, 47-мактаблар муваффақиятли ўтди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш ҳамда ўқувчиларга сифатли таълим бериш, фаолиятларини баҳолашга доир “Замонавий мактаб” лойиҳаси эълон қилинган эди.

2022 йилда Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 142 та таълим муассасаси лойиҳада иштирок этиш истагини билдириб, яратилган шарт-шароит ва муваффақиятли тажрибаларини лойиҳа комиссияларига тақдим этишган. Лойиҳадан 81 та мактаб, жумладан, Чортоқ туманидаги 5-ДИМИ, 40- 43-, 6-, 11-, 13-, 31-, 47-мактаблар муваффақиятли ўтди ва директорлар муносиб тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов, халқ таълими бошқармаси бошлиғи Анваржон Махкамов ва Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши вилоят бўйича ташкилотчиси Лутфиддин Ганиев ва бошқа мутасаддилар иштирок этди.