Ижтимоий тармоқларда Чортоқ туманидаги 52 – умумий ўрта таълим мактаби бўйича ёритилган мурожаат туман халқ таълими бўлими ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. Таълим муассасасининг бўш турган биносида Вазирлар Маҳкамаси қошидаги таълим сифатини 

назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан 2020 йил 18 ноябрдаги  МТТ 0621-сонли лицензияга асосан ташкил этилган “Наманган темурий авлодлари”  нодавлат таълим муассасаси фолият юритиб келмоқда. Ҳозирда ота-оналарнинг аризаси ҳамда нодавлат таълим муассасаси билан тузилган шартномага асосан 70 нафар ўқувчи дарсдан ташқари вақтда 6 та фан  йўналиши бўйича ташкил этилган пуллик тўгараклар ва спорт машғулотлари билан шуғулланиб келмоқда. Ўрганиш якуни бўйича ижтимоий тармоқларда келтирилган фотосуратлар бундан олти ой олдин олинган бўлиб, бугунги кунда муассаса керакли шарт –шароитлар яратилган холда фаолият олиб бораётгани ҳамда ижтимоий тармоқларда келтирилган важлар асоссиз экани билдирилади.