2022 йил 14 декабрь куни ҳокимлик мажлислар залида ўтказилган навбатдаги сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, секторлар ва ташкилотлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, умумтаълим мактаблари директорлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибига мувофиқ дастлаб Жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман суди, Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди, Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро суди раисларининг 2022 йилнинг 9 ойи давомида одил судловни амалга ошириш борасида олиб борган ишлари ҳамда Мажбурий ижро бюроси Чортоқ туман бўлимининг 1-ярим йилликдаги фаолияти юзасидан ахборотлар тингланди.
Шундан сўнг туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Акмалжон Умурзақов “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастури, Наманган вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 23 ноябрдаги 02/10-5418-сонли хати ижроси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Чортоқ туман бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини сарфланиши тўғрисида сўз юритди.
Шунингдек, сессияда кун тартибидан жой олган қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
Чортоқ туманида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ва муҳокама қилиш;
Чортоқ туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида;
Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси номенклатурасига китилган лавозимларга танлов ўтказиш бўйича комиссиясининг қарори билан халқ депутатлари туман Кенгашига тавсия этилган бўш турган директорлик лавозимларига муносиб номзодларни тасдиқлаш тўғрисида;
Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгашига киритилган 2022 йил бошига эркин қолдиқ ҳамда 2022 йил даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратилган маблағлардан қолган қисмига ўзгартириш киритиш ҳақида;
Чортоқ туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими томонидан 2022 йилнинг 10 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида;
Чортоқ туманидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ҳақида;
Халқ депутатлари туман Кенгашининг ҳамда туман ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилган айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
Юқоридаги масалалар юзасидан туман Кенгаши депутатлари – Исломжон Одилов, Абдусамад Тожибоев Носиржон Риззаев, Дилафрўз Ҳамрохўжаевалар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Анваржон Отаходжаев сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар ва фаоллар олдида турган долзарб вазифалар ҳақида атрофлича тўхталди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.





