"Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни" муносабати билан Давлатобод туманидаги "Отчопар"да ҳосил байрами ва улоқ-кўпкари мусобақаси ташкил этилди.

Унда Андижон, Фарғона, Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари ва Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон Республикаларидан келган беш юзга яқин моҳир чавандозлар беллашдилар.

Иштирокчилар республика ва маҳаллий санъаткорларнинг чиқишларидан, вилоятимизнинг энг сара ошпазлари томонидан тайёрланган миллий таомлардан баҳраманд бўлдилар.

Тадбир доирасида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотига бўлган эҳтиёжини қондириш, бозорларимиз тўкинлигини, нархларнинг барқарорлигинии таъминлаш мақсадида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди. Чортоқликлар томонидан тортиқ этилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва таомлар иштирокчиларга манзур бўлди.