Чортоқ туманидаги 9-мактабда Бош Қомусимиз қабул қилинган кун муносабати билан катта тадбир ўтказилди. “Конституция – бахтимиз қомуси” шиори остида кечган байрамда ўқувчилар ўз чиқишларида Асосий Қонунимизнинг ўзига хос жиҳатларини,

жумладан, у фақат фуқароларни, яъни давлатимизга мансуб кишиларнигина эмас, балки Ўзбекистонда истиқомат қилувчи барча инсонларнинг муқаддас ва дахлсиз ҳуқуқларини мустаҳкамлашини тараннум этишди.





