Чортоқ тумани ҳокими Анваржон Отаходжаев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шохиста Турғунова иштирокида 1-сектор ҳудудида жойлашган “Дўстлик” маҳалласидаги 28-мактаб ҳамда 11-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлди.

Ўрганиш жараёнида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 сентябрдаги 522-сонли қарорига асосан иситиш мавсумини барқарор ўтишини таъминлаш масаласига эътибор қаратилди.

28-мактабда 44 та синф бўлиб, шундан 37 тасида таълим рус тилида олиб борилади. Мазкур таълим даргоҳида Россиядан келган ўқитувчи Ягфар Хамидов ҳам ёшларга сабоқ бермоқда.