Чортоқ туманидаги 22-мактабда "Шоирлар боғи" барпо этилиб, меҳмонлар томонидан 100 тупдан ортиқ павлония, каштан, арча, акация, бодом, ғайноли каби мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Шунингдек, ушбу таълим даргоҳида "Келажакдаги касбим" мавзусида ижодий учрашув бўлиб ўтди. 10-11-синф ўқувчилари шарқшунос олим Аҳмад Убайдуллоҳ, академик Темур Тўрабоев, тадқиқотчи олим Раҳимжон Ирисов, таниқли шоирлар Муҳаммад Вали, Гулчеҳра Муродова, Лобар Рустамоваларнинг мароқли суҳбатлари, ҳаётий ўгитларидан баҳраманд бўлдилар.





