Аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларни ўз ўрнида ва ҳал этиш, хонадонларга ичимлик суви таъминланишига эришиш мақсадида "Наманган сув таъминоти" МЧЖ томонидан барча шаҳар ва туманларнинг энг чекка маҳаллаларида оммавий сайёр қабуллар ташкил этилмоқда. Навбатдаги қабуллардан бири Чортоқ тумани "Ласкидон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди.

Оммавий сайёр қабулда йиғилган 35 нафар фуқароларнинг мурожаттларини қабул қилиш ва тегишли тартибда ижрога йўналтириш учун Чортоқ тумани ҳокимининг ўринбосари Абдуазиз Рустамов, туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Муҳаммаджон Неъматуллаев, Жамият директорининг ўринбосари Шавкатжон Абдуллажонов, бўлими бошлиғи Рустамжон Норматовлар иштирок этдилар.
Мурожаатларнинг 17 таси ўз ўрнида ҳал этилган бўлса, қолган 18 таси маълум вақт ва тайёргарлик талаб қилганлиги сабабли мутасаддиларга йўналтирилди.





