Чортоқда туманида яна бир замонавий оилавий шифокорлик пункти фойдаланишга топширилди. "Қорабоғ“ оилавий шифокорлик пункти Обод қишлоқ” дастури доирасида 1 млрд 30 млн сўм йўналтирилиб, "Нурафшон файз" МЧЖ томонидан мукаммал таъмирдан чиқарилди. Барча қулайликларга эга муассаса ҳудуддаги 3133 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.

Бу ерда яшовчилар умумий амалиёт шифокори, патронаж хизмати, туғиш ёшидаги аёллар ҳамда ҳомиладор ва туғруқдан кейинги доя хизмати, 10 дан ортиқ турдаги биохимик таҳлилларни ўтказиш бўйича лаборатория хизмати, профилактик эмлаш хизматидан фойдаланиш, муолажа даврида 120 турдаги дори воситаларини бепул таъминланиш имкониятига эга бўлдилар.
Очилиш маросимида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Акмалжон Умурзақов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари, ТТБ бошлиғи Қобилжон Махмудов ва бошқа мутасаддилар иштирок этдилар.
Шу йил июль ойида мазкур ҳудудга ёндош “Қорамурт” ОШП (https://t.me/chortoqhokimligiuz/24291?single) фойдаланишга топширилган эди. Қувонарлиси, яқин кунларда “Сарой” ОШП ҳам ўз фаолиятини бошлайди.





