Маълумки, Юртбошимиз бошчилигида шу йил 11 октябрь куни ўтказилган видеоселекторда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида  20 октябрдан 1 декабргача кузги кўчат экиш бўйича "Долзарб 40 кунлик" эълон қилинди. Чортоқ туманида аҳоли ва мутасаддилар иштирокида бу ҳаракат жадаллик билан олиб борилмоқда. 2022 йил 20 ноябрь куни Чортоқ туманиаги “Бешкапа” маҳалласида жойлашган "Ёшлар тадбиркорлик ва саноат зонаси" ҳудудида "Яшил боғ" ташкил этилиб,

арча, сафора ва бошқа манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Шунингдек, гул кўчатлари ҳам экилди.

Давлатимиз раҳбари айтганларидек, “Дарахт ҳавас билан экилиши, халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши лозим". Кўчат экиш акциясида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, "Наманган йўл кўкалам", ташкилот ва корхоналар жамоалари шу нақлга амал қилиб, яхши ниятлар билан ниҳоллар ўтқазишди.

Чортоқ туманида кенг қулоч ёзаётган "Яшил макон" лойиҳаси доирасида дарахт экиш акцияси "Алихон деҳқон қаноти" ММТП ҳудудидаги "Акмалжон Абдукарим саховати" фермер хўжалигида давом этди.

Бугуннинг ўзида бу ерда дала майдонлари четига ўрмон хўжалиги томонидан 3000 тупга яқин тут кўчатлари экилди.

Туманда кўчат экиш ишлари давом эттирилмоқда.