Хабарингиз бор, Қорқалпоғистоннинг Қораўзак тумани Наманган вилоятига бириктилган бўлиб, ўтган давр мобайнида ушбу ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун наманганликлар томонидан қатор ишлар амалга оширилди. Текстиль корхоналари ишга туширилди, қишлоқ хўжалиги соҳасида лойиҳалар бошланди. Аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришда ижобий наитижалар қайд этилди.

Наманган вилояти раҳбари Шакатжон Абдураззоқов бошчилигидаги тадбиркорлар бир неча бор Қораўзакда ишчи сафарда бўлдилар.
Наманганнинг 14 та шаҳар-тумани Қораўзак маҳаллаларига бириктирилган бўлиб, ҳар бир аҳоли манзилгоҳида тадбирлар бошланди.
Чортоқ туманига бириктирилган Қутлуғмакон маҳалласида ҳам байрамона руҳ ҳукмрон. Маҳалла аҳлига бир пиёла чой ташкил этилди. Йиғин раисига ижтимоий карвон билан Чортоқдан келтирилган маҳсулотлар топширилди.
Чортоқ тумани ҳокими Анваржон Отаходжаев Қутлуғмакон маҳалласининг бир гуруҳ нуронийларига “Oltin Qudduz tibbiy servis” МЧЖ сиҳатгоҳида бепул даволанишлари учун сертификатлар тақдим этди. Шунингдек, 1- ва 10-сонли мактабгача таълим ташкилотларига ўйинчоқлар туҳфа этилди.
Айнан шу аҳоли манзилгоҳида Чортоқ ва Норин туманлари биргаликда кичик цех очиб, 20 кишини иш билан таъминлаганлари эътирофга лойиқдир.





